Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга: "Менга насиҳат қилинг", деди. - Ғазаб қилма! - дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Ҳалиги одам илтимосини бир неча бор такрорлади. - Ғазаб қилма! - дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам". (Бухорий ривояти)